Кейн: "Мақсадимиз шу эди"

Харри Кейн "Евро-2024" доирасидаги Англия ва Словения ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мусобақа бошланишидан аввалги асосий мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш ва нимчорак финалда осонроқ рақибга рўбаро келиш эди. 

Ўйлайманки, олдинги ўйинларга қараганда анча яхши ҳаракат қилдик. Шунчаки, ҳужумларни якунлай олмадик, аммо кейинги беллашувни интиқлик билан кутяпмиз. Келаси ўйинларда вазиятлардан максимал фойдаланамиз.

Захирадан майдонга тушган йигитлар анча темп қўшди. Бу бизга жуда зарур эди. Терма жамоа учун ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Мусобақадаги барча ўйинлар мураккаб. Биз ҳам бир неча қийин учрашувларни ўтказдик. Шунга қарамай, плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик. Олдинда бизни жиддий синов кутмоқда. Шундай бўлса-да, курашни давом эттириш учун кучимиз етарли", - деди Англия терма жамоаси сардори "ITV"га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳужумчи ушбу мусобақада 3 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!