Кейн майдонга қайтган баҳсда

Англия чемпионатининг 2-тур доирасидаги "Вулверхэмптон" – "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда ягона гол учрашув тақдирини ҳал этди. 

Беллашувнинг 10-дақиқасида Деле Алли ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, "шпорлар"га ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин Санту шогирдлари очоклар сонини 6тага етказиб олди. "Вулверхэмптон" эса иккинчи турда ҳам мағлуб бўлди. 

Вулверхэмптон

    Премьер-лига 2-тур

    22/08/2021, 19:00

    0
    :
    1
    Окончен

    Тоттенхэм

    • Деле Алли 9'

    Стадион: Molineux Stadium 30368 зрители

    Рефери: Stuart Attwell

    45'
    90'

    • 90+3'

      Учрашув якунланди!. "Тоттенхэм" сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди

    • 90+1'

      Захирадан майдонга туширилиган Кейн огоҳлантирилди

    • 90+3'

      Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

    • 85'

      Санчез огоҳлантирилди

    • 84'

      Тринкау ўрнига Фабио Силва майдонга тушди

    • 81'

      Бергвейннинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг Кейн якуний нуқтани қўйишда адашди. Дарвозабондан сейв

    • 75'

      Фернандо Маркал жарима майдони ичига тўпни узатди. Льорис қийинчиликсиз эгаллаб олди

    • 73'

      Рубен Невешнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

    • 71'

      Сон хён Мин ўз ўрнини Харри Кейнга бўшатиб берди

    • 70'

      Рауль Хименес ҳужумда фол ишлатди

    • 67'

      Лукас  Моура ўрнига Ло Чельсо туширилди

    • 66'

      ОУУО! Дарвозабон ажойиб сейв билан Сон Хён Миннинг зарбасини қайтарди.

    • 64'

      Бурчакдан узатилган тўпга Фернандо Маркал бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ

    • 60'

      Тринкау жарима майдонидага ёриб кириб, дарвозанинг ўртасига зарба йўллади. Льорис ўз ўрнида

    • 58'

      Рауль Хименес ҳакам томонидан огоҳлантирилди

    • 54'

      Рубен Невешнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

    • 53'

      Деле Алли қочиб кетди, бироқ ҳавфли вазият ярата олмади

    • 48'

      Хименес қулай вазиятда тўпни қабул қилиб, зарба берди, Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

    • 46'

      Иккинчи бўлим бошланди!

    • 45+5'

      Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда

    • 45+2'

      Семедунинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

    • 45+1'

      Рубен Невеш қулай имкониятдан фойдалана олмади

    • 45+5'

      Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

    • 44'

      Рубен Невеш жарима майдони ташқарисидант кучли зарба йўллади. Тўп тўғри Льориснинг қўлига бориб тушди

    • 38'

      Яфет Танган огоҳлантирилди

    • 37'

      Маркал майдонда жароҳат олиб ётипди

    • 34'

      "Вулверхэмптон" ўйинни тўлиқ назорат қилмоқда

    • 32'

      Тринкаунинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

    • 31'

      Рауль Хименес дриблинг амалга оширмоқчи эди, тўп ундан узоқлашиб кетди

    • 24'

      Тўп назорати бўйича мезбонлар устунлик қилмоқда, 64:36.

    • 20'

      "Вулверхэмптон" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

    • 18'

      Адама Траоренинг бу сафарги узатмасини ҳам ҳимоячилар ишонч билан дарвозадан узоқлаштирди

    • 16'

      Невешнинг ҳаволатиб узатган тўпини Дайер майдон ташқарисига чиқариб юборди

    • 13'

      Адама Траоре ҳеч ким йўқ жойга чиройли пас узатди :)

    • 9'

      Аллининг узи 11 метрлик нуқтадан гол уриб, "шпорлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди

    • 8'

      Деле Алли жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти!

    • 4'

      Фернандо Маркал тўп учун курашда Танганга билан тўқнашиб жароҳат олди

    • 3'

      Адама Траоренинг жарима майдони ичига уўатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

    • 1'

      Учрашувга старт берилди

    • 0'

      Жамоалар майдонга чиқиб келди

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Комментарии

    Для написания комментариев пройдите авторизацию