Кейн: "Менга майдон марказида тўпни қабул қилиш ёқади"

CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар Лигаси доирасида "Пафос" (5:1)га қарши баҳсдан кейин фикр билдирди. Англиялик форвард ушбу ўйинда дублга эришди.

Tecno

"Ҳа, албатта. манга баъзан ортга қайтиб, тўпни майдон ўртасига яқинроқ олиш ёқади. "Тўққизинчи рақам" сифатида ўйнаганда тўпга унчалик кўп тегмайсан. Лекин бу каби учрашувларда, айниқса Николас олдинда бўлганда, ўзимни кўпроқ ўйинга жалб қила оламан — ҳужумларни бошлайман, қанотга силжийман, кейинчалик рақиб майдонида пайдо бўламан. Бугун бу иш берди.

Фақат мен эмас, ҳатто Николас ҳам баъзан ортга қайтди — бу рақибларни доимий зўриқишда ушлаб туриш учун муҳим эди. У жуда яхши ўйнади, унинг "Бавария"даги илк голига жуда хурсанд бўлдим", — деди Кейн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!