Кейруш Эрон терма жамоасида қолиши борасидаги саволга жавоб берди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Эрондаги келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

- Осиё кубогида натижа кўрсатиш мураккаб масала саналади. Ҳар қандай терма жамоа буни истайди. Жаҳон чемпионатидан сўнг Эрон футболида олдинга силжиш бўлди. Терма жамоадаги келажагим борасида гапирадиган бўлсам, бу менинг қўлимда эмас. Агар терма жамоа буни ростан истаса, нега йўқ дер эканман?!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!