Кьеза фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
Федерико Кьезанинг "Ювентус" билан шартномаси 2025 йилда якунига етади. Турин жамоаси футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун сотишга қарши эмас.
26 ёшли италиялик вингер "Бавария" шорт-листдан жой олган. Трансфер тахминан 35-40 миллион еврога тушиши мумкин.
Кьеза жорий мавсумда 37 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол киритган ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар