Ким ғолиб бўлади, Александр Усик ёки Тайсон Фьюри? Собиқ жаҳон чемпиони жавоб берди
Собиқ жаҳон чемпиони Хорхе Линарес оғир вазнда WBА, WBО ва WBC йўналишлари чемпиони Александр Усик ва Тайсон Фюри жанги учун ўз прогнозларини берди.
"Мен Усикнинг ғалабасига юз фоиз ишонаман. Уларнинг сўнгги қарама-қаршилигини кўрдим. Ўшанда Фьюри бироз қўрқиб кетгандай туюлди. Шу боис бўлажак жанг Усикнинг ажойиб нокаути билан якунланиши мумкин, деб ўйлайман. Яьни у 5-6 раундда ғалаба қозонади. Мен ушбу тўқнашувни сабрсизлик билан кутяпман", - деди Линарес "AB BOXING NEWS" каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Усик (22-0, 14 КО) ва Фьюри (31-1-1, 24 КО) ўртасидаги реванш 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Фикрлар