Ким кўпроқ тўлайди? "Реал" Эндрик нархини эълон қилди
Бразилиялик форвард клубни тарк этиши мумкин
«Реал Мадрид» ҳужумчиси Эндрикнинг келажаги клубда ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақда журналист Марио Кортегана хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар декабрь ойида ёш форвард бўйича якуний қарор қабул қилади. Агар клуб футболчини сотиш вариантини кўриб чиқса, унинг трансфер нархи 60 миллион евронадан юқори бўлиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Эндрик «Реал» таркибида 7 ўйинда майдонга тушди. У шу вақт ичида 1 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Футболчининг мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.
Изоҳлар (0)