"Ким олади-ё, шугинани-ё
"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" флорецияликларнинг иқтидорли вингери Федерико Кьеза учун курашга қўшилди. Улардан ташқари "Ювентус" ва "Интер" футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдираётган эди. "Daily Mail" нашри тарқатган хабарга кўра, инглизлар италян грандлари таклиф қилаётган суммадан (45 млн фунт-стерлинг) кўпроқ пул тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум жами 26 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифига айланиб улгурган.
Фикрлар