Киммих: "Лейпциг" икки учрашувда ҳам "Реал"дан яхшироқ ўйнади

Йозуа Киммиз "Реал" билан баҳс ҳақида гапирди. 

- 2018 йили ярим финалда "Реал"га қарши иккала учрашувда ҳам гол ургансиз. Бироқ "Бавария" мусобақадан чиқиб кетган. Қасос олишга тайёрмисиз? 

- Иккала жамоа ҳам 2018 йилдан сўнг анча ўзгарди. Бу воқеа олти йил аввал бўлиб ўтган. Ривожланиш учун кўп вақтимиз бор эди ва икки клуб ҳам кўп воқеаларни бошидан кечирди. 

- Мадрид клуби билан ўтган ўйинда нимани ўргандингиз ва нега бу жамоа ушбу турнирда муваффақият қозонмоқда? 

- Чемпионлар лигасидаги "Реал"  руҳият ва ўйин сифати борасида жуда кучли. Уларда доим кучли таркибга эга жамоа бор. Гарчи, "Лейпциг" иккала баҳсда ҳам кучлироқ ўйнаган бўлса ҳам "Реал"га мағлуб бўлди. Худди "қаймоқранглилар"нинг ўзига хос хусусияти бордек туюлади. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!