Клопп: 8:7 ҳисобидаги ғалабага ҳам рози эдим
Ads

“Ливерпуль” жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп кеча оқшом ЕЧЛ саралашининг плей-офф босқичидан ўрин олган “Хоффенхайм”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини  билдириб ўтди.

“Рақибларда ҳам яхши  режа бор эди. Биз аввалига қанотларни жуда ҳам кўп ишга солдик. Биринчи таймда бизда у қадар кўп вазиятлар юзага келмади. Бироқ бўш зоналар юзага келди  ва барибир кам сонлй бўлсада, вазиятлар ярата олдик.

Натижа – ёмон эмас. Тўғриси, ўйиндан олден менга 8:7 ҳисобида ютасизлар дейишса ҳам рози бўлар эдим”, – деб айтиб ўтди немис мутахассиси.