Клопп дунёнинг энг яхши мураббийи,

Дунёга машҳур ВВС медиакомпанияси ўз талқини бўйича 2020 йил якунларининг айрим йўналишларида энг зўрлар номини эълон қилди.

Унга кўра, “Ливерпуль” устози Юрген Клопп якунланиб бораётган йилда дунёнинг энг яхши мураббийи, “Ливерпуль” эса дунёнинг энг яхши жамоаси, деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” 2019/20 йилги мавсумда 30 йиллик танаффусдан сўнг яна Англия чемпионлигини қўлга киритди. Клопп жамоаси чемпионликни мавсум якунланишидан 7 тур олдин қўлга киритди. Бу чемпионат тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)