Клопп кимни танлайди?
“Ливерпуль” раҳбарияти яқинлашиб келаётган қишки трансферлар мавсумида ҳимоячи олишга қарор қилган.
Клуб раҳбарияти олиб келиниши керак бўлган марказий ҳимоячилар рўйхатига “Боруссия” вакили Мануэль Аканжини ҳам қўшди. Бу футболчи дортмундликлар таркибида 2018 йилнинг январидан бери 76 та ўйин ўтказган.
Швейцариялик ҳимоячининг трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Аканжидан ташқари, “Ливерпуль” рўйхатида “Наполи” вакили Калиду Кулибали ва “Лейпциг” ҳимоячиси Дайот Упамекано ҳам бор.
Бош мураббий Юрген Клопп бу ҳимоячилар орасида ўзига мосини танлаши керак бўлади.
Фикрлар