Клопп Коутиньони “Барселона”га қўйиб юбормайди
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо билан суҳбатлашиб олди, дея хабар беради The Times нашри. Суҳбат давомида немис мутахассиси уни "Барселона"га қўйиб юбормаслигини маълум қилган.

Аввалроқ, каталонияликлар 25 ёшли футболчи учун 72 миллион евро беришга тайёрлигини маълум қилган эди. Инглиз клуби "Барселона"нинг бу таклифини рад қилган.

Коутиньо "қизиллар" сафида 2013 йилдан бери тўп суриб келамоқда.