Клопп “Ливерпуль”нинг трансфер режаларини ошкор қилди

  • 28 февраль, 2021, 12:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий мавсумда чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмаётган “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ёзги трансферлар вақтидаги режалари билан ўртоқлашди.

- Ҳозир жамоани қайта қурадиган пайт эмас. Клубда беш-олтита ўйинчини сотиб, янгиларини олишга эҳтиёж йўқ. Жорий мавсумда кўп шогирдларим жароҳат туфайли бирга ўйнай олмади. Лекин ёзда айрим нуқталарни кучайтиришга қаратилган трансферлар бўлади. Жамоа келажак учун шакллантириб борилади, - деди Клопп.

Айни пайтда “Ливерпуль” Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган кучли тўртликдан жой олишга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!