Клопп: "Мен футболдан ғурурланмайман"
"Ливерпуль" АПЛ клублари орасида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинларининг 6 тасида ҳам ғалаба қозонган илк жамоага айланди. Бу ҳақда Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Одатда футболдан бунчалар даражада ғурурланмайман. Сабаби, яхши нарсалар содир бўлишини кутаман. Лекин бу ўйин мени жуда фахрлантирди. Жуда ўзгача баҳс бўлди. Биз барча учрашувларда омадли бўлдик ва бу жуда ҳайратланарли. Бунинг барчаси "Ливерпуль" клуби учун янги бир саҳифа", - деди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, кеча мерсисайдликлар "Милан" майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз гуруҳида юз фоизлик кўрсаткич билан ЕЧЛ плей-оффига йўл олди.
Фикрлар