Клопп мураббийлакка қайтяпти, жамоа тайёр!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Клублар миқёсида «Боруссия Дортмунд» ва «Ливерпуль» жамоаларини юқори поғоналарга олиб чиққан машҳур мураббий Юрген Клопп яна катта футболга қайтиш арафасида. 

Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс ижтимоий тармоқларда хабар тарқатди.

Журналист маълумотига кўра, Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетказилган Юлиан Нагельсманн ўрнини эгаллашга тайёр. Аввалроқ 38 ёшли мутахассис 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирокдан кейин «бундестим»ни тарк этгани ҳақида махлумотлар тасдиқланган эди.

Шимолий Америкада ўтган мундиалда Германия терма жамоаси мусобақани 1/16 финалда якунлади. Нагельсманн шогирдлари кутилмаганда Парагвай терма жамоасига мағлуб бўлди: асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса рақиб 4:3 ҳисобида устун келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!