Клопп мураббийликка қайтса, қаерда ишлаши деярли маълум

Германия терма жамоаси спорт директори Руди Фёллер Бундестим бош мураббийи сифатида германиялик мутахассис Юлиан Нагельсманнинг ўрнини назарий жиҳатдан ким эгаллаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Агар Юлиан Нагельсманн қачонлардир Европа ёки Германиянинг топ-клубини бошқарганим маъқул, деган қарорга келса, албатта, биз Юрген Клопп номзодидан воз кечмаймиз.

Клопп узоқ вақт Германиядан ташқарида ишлаган. Албатта, мен уни юқори баҳолайман. Юрген Клопп мураббийликда ақл бовар қилмайдиган фаолият ўтказди”, - деди Вёллер сўзларини келтирмоқда Sport.de ZDF нашрига берган интервьюсида.

Немис мутахассиси ўтган ёзда "Ливерпуль"ни тарк этганди. Клопп ҳозирча ҳеч қайси жамоа мураббийи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!