Клопп онасининг дафн маросимида иштирок эта олмади

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клоппнинг онаси Элизабет 81 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Элизабетни сўнгги йўлга кузатиш маросими кеча Германияда бўлиб ўтди. Афсуски, Клопп коронавирус пандемияси сабабли, онасининг дафн маросимида қатнаша олмади. Боиси, Германия ҳукумати 16 февралга қадар, Буюк Британиядан мамлакатга киришни чеклаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!