Клопп: "Рамосга ўхшаган футболчини ҳайдаган бўлар эдим"
"Ливерпуль" собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Тони Кроос билан бўлган подкастда "Реал" собиқ сардори Серхио Рамос ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Ҳаммамиз жуда яхши биламиз, Рамос ўшанда Салоҳни атайлаб синдирган эди. Мен унинг менталитетини ҳеч қачон тушунмаганман. Агарда мен ишлаётган клубда шундай футболчилар бўлганда, уларни кетказган бўлардим",-деди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йили бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалида "Ливерпуль" "Реал"га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўшанда Рамос Муҳаммад Салоҳга жиддий жароҳат етказган эди.
Фикрлар