Клопп рақиб футболсини чақиряпти

Европа футболида ашаддий рақиблардан футболчи олиш жуда кам учрайдиган ҳолат. “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клоп жамоаси ҳимоясини кучайтириш мақсадида чемпионлик учун курашдаги асосий рақобатчиси бўлиб келаётган “Манчестер Сити” ўйинчисини олишга қарор қилди.

Германиялик мутахассис ёш футболчи Эрик Гарсия “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилишини истамоқда. Эрик “Барселона”дан ҳам таклиф олган ва жамоасини ўзгартириш учун “шаҳарликлар” билан янги келишувни имзоламади.

Агар бу трансфер ўхшамай қолса, Клоппнинг захира рўйхатидан “Брайтон” вакили Бен Уайт, “Олимпиакос”дан ўйнаётган Рубен Семеду ва “Шальке” етакчиси Озан Кабак жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!