Клопп
Ads

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Мадриднинг "Реал" клуби томонидан бўладиган таклифни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда goal.com интернет нашри хабар бермоқда.

Бироқ, германиялик мутахассиснинг ўзи ҳам "Сантьяго Бернабеу"га кўчиб ўтишига мерсисайдликлар раҳбарияти қаршилик қилишини яхши тушуниб турибди. Бироқ, шунга қарамай у "қироллик клуби" билан музокаралар ўтказишга қарши эмас. Қайд этиш лозимки, Клоппнинг шартномасига кўра унинг товон пули 52 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Реал” бош мураббийлиги учун Клоппдан ташқари шунингдек Арсен Венгер ва Антонио Контеларнинг ҳам номзодлари бор.