Клопп Салоҳнинг кетишига муносабат билдирди

Кейинги пайтда “Ливерпуль”нинг асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Юрген Клопп билан келиша олмаётгани ва тез орада клубни тарк этиши ҳақида хабарлар кўпайиб қолди. Германиялик мураббий мисрлик шогирдининг келажаги борасида ўз фикрларини билдирди.

- Биз йўқ трансфер ҳақида гаплашмаймиз. Айниқса, журналистлар билан. Муҳаммад Салоҳнинг кайфияти яхши. Ҳозир зўр спорт формасида ва бу мен учун энг муҳими, - деди Юрген Клопп.

Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” таркибида 2017 йилдан бери тўп сурмоқда. У жамоа тарихида Чемпионлар Лигасида энг кўп гол урган ҳужумчи ҳисобланади. Бу турнирда мисрлик форвард жами 22 та тўп киритган.

Аввалроқ, ҳужумчининг ўзи “Реал” ёки “Барселона”га ўтиши ҳақида интервью бергани тўғрисида хабарлар эълон қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!