Клопп яна “Ливерпуль”ни бошқариши мумкин
Англиянинг амалдаги чемпиони “Лверпуль” кетма-кет тўрт маротаба мағлубиятга учраганидан кейин бош мураббий Арне Слотнинг клубдаги келажаги шубҳа остида қолди.
Бу воқеалар фонида жамоага Юрген Клоппни қайтариш масаласи кўтарилди. Германиялик мутахассис ҳам “Ливерпуль”га қайтиш эҳтимоли борлигини таъкидлади.
- Мен ҳеч қачон Англиянинг бошқа клубларини бошқармайман, - деган эдим. Демак, бу мамлакатга мураббий сифатида қайтсам, борар жойим фақат “Ливерпуль” бўлади. Назарий жиҳатдан бунинг имкони бор, - деди Юрган Клопп.
Клопп 2015-2024 йиллар давомида “Ливерпуль”ни муваффақиятли бошқарган. Унинг қўл остида мерсисайдликлар 2019 ва 2020 йилларда Европа Чемпионлар лигаси ва Англия Премьер-лигасида ғолиб чиққан.



Фикрлар