Клоппга “Интер” юлдузи керак

“Интер”нинг етакчи ярим ҳимоячиси Николо Барелла тез орада Англия чемпионатига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Айни пайтда истеъдодли футболчи учун курашга “Ливерпуль” ҳам қўшилди. Аввалроқ, “Тоттенхэм” Николога оғиз солаётган эди.

Юрген Клоппнинг фикрича, Барелла ёзда жамоадан кетадиган Жоржиньо Вейналдумнинг ўрнини босишга қодир.

Миланликлар бу футболчи билан 2024 йилнинг ёзигача шартнома тузиб қўйган. Бироқ, уларни қониқтирадиган таклиф бўлса Барелланинг кетишига тўсқинлик қилишмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!