Клуб футболчи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ҳолат бўйича баёнот берди
“Ницца” раҳбарияти ўз жонига қасд қилишга уринган Алексиси Бека-Бека бўйича баёнот берди.
Франция матбуоти Алексиснинг суицидга қўл уришига севгилиси билан ажрашгани сабаб бўлганини ёзмоқда. Клуб бу маълумотларни инкор қилди.
- Бўлиб ўтган воқеа тарихи севги таъсирида юзага келгани ҳақидаги маълумотларнинг бари ёлғон. Бу ҳолат умумий воқеалардан юлиб олинган маълумотлардир ва келиб чиққан вазиятга умуман дахли йўқ.
Биз бу воқеа бўйича бошқа изоҳ бермаймиз, - деб баёнот берди “Ницца” клуби мутасаддилари ижтимоий тармоқлар орқали.
Алексис Бека-Бека “Ницца”га бир йил олдин трансфер қилинган. Унгача 22 ёшли футболчи Франциянинг “Кан” ва Москванинг “Локомотив” жамоаларида тўп тепган.
Фикрлар