Клубдан кетаман, еттита харидорим бор!

Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Челси”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жош Ачимпонг клубдан кетишга қарор қилди.

19 ёшли иқтидор эгаси унга ўйин вақти кам берилаётгани ва ўзи истаган даражада майдонга туширилмаётгани сабабли жамоасини алмаштиришга қарор қилди.

Ачимпонг ишсиз қолмайди. Ҳозирнинг ўзида ёш ҳимоячига иш беришга тайёр клублар рўйхати аниқ бўлиб улгурди.

Маълумотларга қараганда, Бундеслигадан “Бавария” ва “Боруссия Дортмунд”, шунингдек Англиядан “Борнмут”, “Ньюкасл”, “Кристал Пэлас”, “Тоттенхэм” ҳамда “Вест Хэм” унга шартнома таклиф қилишга тайёр.

Transfermarkt сайтида Ачимпонгнинг баҳоси 25 миллион евро экани кўрсатилган. Бу мавсумда у барча мусобақаларда 24 та ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари рақиблар дарвозасига 2 та гол ҳам урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!