К.Навас: "Реал" УЕФА Суперкубоги учун баҳсга тайёр

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони  Кейлор Навас УЕФА Суперкубоги учун ўтказиладиган “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олдидан жамоаларнинг имкониятларини таққослади.

“Реал” мавсумлар оралиғида улкан ишларни амалга оширди. Лекин, барибир олдинда қиладиган ишлар кўп. Ўйлайманки биз УЕФА Суперкубоги учун баҳсга тайёрмиз ва уни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Мавсумолди тайёргарликларига келадиган бўлсак, бундан кўнглим тўлди. Ўтган мавсумдаги омадсизликларимга тўлиқ чек қўйганимдан хурсандман”, - дейди коста-рикалик дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги УЕФА Суперкубоги баҳси 8 август куни Тошкент вақти билан соат 23:45да “Филипп II” стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!