Кобби Майну А Серия клубида мавсумни давом эттиришга қарши эмас
Кобби Майну мавсумнинг қолган қисмини "Наполи" сафида ўтказишга рози бўлиши мумкин.
Аввалроқ А Серия клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисини январда ижарага олишни хоҳлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
"Get Italian Football News" нашрининг таъкидлашича, италияликлар 20 ёшли футболчининг хизматларига катта қизиқиш билдирмоқда.
Эҳтимолий трансфернинг омадли чиқишига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири — Майнунинг собиқ жамоадошлари билан бўлган алоқаси. Маълумотларга кўра, у ҳозир "Наполи" таркибида ўйнаб юрган Скотт Мактоминай ва Расмус Хойлунд билан бир жамоада ҳаракат қилишни истайди.
Клуб мавсумнинг иккинчи ярмида чемпионликни ҳимоя қилиш учун таркибни кучайтириш мақсадида Майну билан келишувни тезроқ якунлашга интилаётгани қайд этилган. Шунингдек, неаполликларнинг бошқа ёш футболчиларни муваффақиятли олиб келаётгани ҳам англиялик ярим ҳимоячини жалб этиши мумкин бўлган муҳим омил сифатида кўриляпти.



Комментарии