
КЎЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"ни йирик ҳисобда ютди. Месси турнирни тарк этди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичидан ўрин олган ПСЖ - "Интер Майами" учрашуви якунланди.
Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар "Интер Майами" устидан 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Беллашувнинг 5-дақиқасидаёқ Жоау Невеш ҳисобни очган эди. 39-дақиқага келиб эса яна португалиялик ярим ҳимоячи гол уриб, дублни расмийлаштирди. Биринчи бўлимнинг 44-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Ҳакимининг қанотдан узатган паси Авеласга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Шунингдек, марокашлик фулбек ҳам 45+3-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 5 июль куни соат 21:00 да "Фламенго" - "Бавария" ғолиби билан чорак финалда тўқнаш келади.
Комментарии