КЎЖЧ. "Реал Мадрид" "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Сўнгги дақиқалар ҳужумларга бой кечган учрашувда "қироллик клуби" 3:2 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Дастлаб беллашувнинг 10-дақиқасида Арда Гюлернинг узатмасидан сўнг Гонсало Гарсия турнирдаги 4-голини киритди. Шунингдек, орадан яна 10 дақиқа ўтиб, Трентнинг пасидан кейин Фран Гарсия ҳам дарвозани ишғол қилган ҳолда, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Қолган ўйиннинг асосий вақтида мухлислар гол кўрмади. Лекин қўшиб берилган дақиқаларнинг 2-си ўтиб бораётганда Байер гол уриб, орадаги фарқни қисқартирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Килиан Мбаппе қайчи услубида чиройли гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Германияликлар ушбу голдан сўнг ҳам тўхтаб қолмасдан олдинги ўтди ва пенальти ишлаб олди. Ушбу вазиятда Ҳаусен Гирассига нисбатан қўполлик ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланди. 11 метрлик жарима зарбасини Гирасси голга айлантиришга муваффақ бўлди. Сўнгги секундларда эса Тибо Куртуа супер сейв амалга ошириб, жамоасига ғалабани тақдим этди (3:2). 
 
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Реал Мадрид" ўртасидаги тўқнашув 10 июль куни соат 00:00 да старт олади.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию