Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Комо" Нико Пас трансферини расман эълон қилди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Трансфер эълон қилинди!

Италиянинг "Комо" клуби аргентиналик ярим ҳимоячи Нико Паснинг трансферини расман тасдиқлади.
⠀
Клуб Мадриднинг "Реал" жамоаси билан футболчининг тўлиқ трансфери бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Шу билан бирга, "Реал" 2027 йил ёзида Нико Пасни қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди. Қайд этилишича, ушбу шарт футболчининг илтимосига кўра битимга киритилган.
⠀
Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, "Комо" ушбу трансфер учун 60 миллион евро тўлайди. Агар "Реал" Пасни ортга қайтармоқчи бўлса, бунинг учун 80 миллион евро тўлашига тўғри келади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ