Компани 17 ёшли Леннарт Карлнинг ўйинини мақтаб, "Бавария"нинг муҳим ғалабасини баҳолади
"Бавария" бош мураббийи Венсан Комpани Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида "Спортинг" устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади ва 17 ёшли истеъдод Леннарт Карлнинг ўйинига баҳо берди.
Комдани фикрича:
– "Спортинг" жиддий рақиб. Улар Чемпионлар лигасида топ-8 орасига бежиз кирмаган. Биринчи бўлиб гол ўтказган бўлсак ҳам, тинчликни сақладик.
Леннарт доим хавфли. Ростини айтсам, бугунги ўйини унинг энг яхши ўйинлари қаторига кирмайди, аммо у ҳар доим юқори даражада бўлади. У имконият пайдо бўлиши билан ҳақиқий "қотил"га айланади. Бу бизнинг жамоа учун жуда муҳим.
Ажабланарлиси шундаки, у ҳали 17 ёш бўлса-да, шундай таҳдид ярата олади. Энг яхши ўйини эмас, лекин барибир рақиб учун катта хавф. У ҳимояда ҳам жамоа билан бирга ёрдам бериб турди. Бу яхши тараққиёт, аммо олдинда ҳали катта йўл бор.
Фонзининг (Алфонсо Дэвис) қайтганидан хурсандмиз. Тўққиз ой ўтди. Бу бизнинг учун жуда катта плюс, — деди Комpани.



Фикрлар