Компани Гвардиоладан сўнг бу ишни уддалаган биринчи мураббий бўлди

Бугун “Бавария” Германия Бундеслигасининг 4-турида сафарда “Вердер”ни мағлуб этди. Ўйин 5:0 ҳисобида мюнхенликларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба бош мураббийи Венсан Компанига Хосеп Гвардиоладан кейин Бундеслиганинг сафардаги дастлабки учта ўйинида ғалаба қозонган "Бавария"нинг биринчи мураббийга айланиш имконини берди.

Аввалроқ “Бавария” меҳмонда “Хольштайн Киль” (6:1) ва “Вольфсбург”ни (3:2) мағлубиятга учратган эди. Тўрт турдан кейин Компани бошқарувидаги жамоа 12 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

“Бавария” навбатдаги турни ўз майдонида амалдаги чемпион ҳисобланган "Байер"га қарши ўтказади. Ушбу бағс 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!