КОНКАКАФ кубогида финалчилар номи маълум бўлди
Ads

Хабарингиз бор айни кунларда дунёнинг кўплаб қитъаларида кубок мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, АҚШда навбатдаги КОНКАКАФ кубоги ўтказилмоқда.

Кеча мусобақанинг илк ярим финалида Мексика терма жамоаси Гаитини 1:0 ҳисобида енгиб, дастлабки финалчига айланган эди. Бундан бироз аввал АҚШ ҳамда Ямайка терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал баҳси ўз якунига етди. Қизиқарли кечган ўйин 3:1 ҳисобида АҚШнинг ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Мексика ҳамда АҚШ терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 8 июль куни бўлиб ўтади.