Конкур. Ҳамюртимиз олтин медални қўлга киритди!

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААнинг Абу-Даби шаҳрида ташкил этилаётган  “Al Khail square cup” мусобақасида яна бир муваффақиятга эришди. CSI2* таснифидаги турнирда Баҳромжон Газиев олтин медалга эга чиқди.

Ҳамюртимиз 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида “Santos Hippica” лақабли оти билан энг яхши натижани қайд этди. Ундан кейинги ўринларни Греция ҳамда БАА спортчилари эгаллашди. 

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!