Конор МакГрегор фаолиятидаги энг кучли рақибини ошкор қилди

Ирландиялик UFC жангчиси Конор МакГрегор профессионал фаолиятидаги энг кўп қийинчилик туғдирган рақибини айтди. Бу америкалик Нейт Диас бўлиб чиқди.

"Нейт Диас! Ғарбий соҳиллик зомби. У зўр жангчи! Учинчи жангга мен тайёрман", - деб ёзди Конор.

Эслатиб ўтамиз, МакГрегор ва Диас 2016 йилда икки марта учрашган. Aввалига Диас Макгрегорни бўғиш услубида мағлуб этган бўлса,кейинги тўқнашувда Конор очколар ҳисобида устун келганди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)