Конор Макгрегор: "Мейвезер, сени 10 сонияда мағлуб этаман"
UFC cобиқ чемпиони Конор Макгрегор Оқ Уйда бўлиб ўтадиган UFC турнирида бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан реванш ўтказишга тайёрлигини айтди.
"Мейвезер ваъда қилинган ММА жангига шай бўлса, мен уни октагонда кутаман. Ёзда Оқ уйда жуда яхши турнир бўлишини эшитгандим. Агар унда иштирок этсак, Флойд, мен сени 10 сонияда мағлуб этаман", – деб ёзди ирландиялик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил бокс қоидалари бўйича ўтказилган баҳсда Мейвезер 10-раундда Макгрегорни техник нокаутга учратган эди.



Фикрлар