Конор Макгрегор UFC билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқчи

  • 19.01.2026 11:30
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC "Parmount" билан шартнома имзолагач, ирландиялик ММА устаси Конор Макгрегор ҳам янги шартнома бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда.

Tecno

"Бу мен учун катта қизиқиш уйғотди. Лигада ҳозир "Parmount" билан 7,7 миллиард долларлик янги келишув бор ва промоушен даромадини тўрт баробар оширди. Энди ҳозирги шартномам амал қилмайди, чунки PPV тизими мавжуд эмас, ҳолбуки менинг келишувим айнан пуллик трансляциялар савдосига асосланган эди. Шундай экан, менга янги шартнома керак. Февраль ойида музокараларни бошлаймиз ва улар қандай натижа беришини кўрамиз", - деди ирландиялик.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор Оқ Уйдаги UFC турнирида Майкл Чендлер билан тўқнаш келиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!