Конор қаерда? У "катта ўйин" бошлагани ростми?

  • 11 июль, 2022, 21:17
  • 0
  • MMA

Йиллар ўтмоқда, аммо Конор МакГрегор аралаш жанг санъати вакиллари уришишни орзу қиладиган персонаж бўлишдан тўхтагани йўқ. Жанжалкаш ирландиялик билан октагонда тўқнаш келишни деярли барча истайди. Уларни тушуниш мумкин. Конор бу - олтита ноллик чек ва дунё даражасидаги машҳурлик калитига айланиб улгурди. Мухлисларга МакГрегорнинг аллақачон пик формани йўқотгани, аввалгидек юқори темпда жанг ўтказа олмаслигининг умуман аҳамияти йўқ. Унинг ҳозирги машҳурлиги камида яна 10 йил уни боқиши мумкин.

р45р45р14р1

UFCнинг енгил вазндаги чемпиони Чарлз Оливейра бежизга МакГрегор билан тўқнаш келиш истаги бор эканлигини маълум қилмади. Ваҳоланки, унда Жастин Гэтжи, Хорхе Масвидаль, Майкл Чендлер вариантлари бор. Ҳатто, треш-ток қироли саналган Тони Фергюсон ҳам Конор билан октагонда тўқнаш келиш учун борини беришга тайёр. У ҳар бир интервьюсида МакГрегорни ҳақорат қилишга уринади. Шу йўсинда у билан октагонда тўқнаш келишга ҳаракат қилиши кундек равшан.

Барча Конорга "визов" ташлаш билан банд бўлаётган бир пайтда, қаҳрамонимиз ўзининг 3 миллион долларлик яхтасида дам олмоқда. Деярли 5 юлдузли яхтасида журналистлар нигоҳидан анча олисда бўлиш имконини тақдим этади. Сўнгги маълумотларга қараганда, Конор деярли 3 ойдан бери ўз кемасида саргузашт излаб саёҳат қилмоқда. АҚШнинг турли шаҳарларини айланиб юрибди. Допинг офицерлар ирландиялик жангчини 3 ойдан бери "тута олмаяпти". Ваҳоланки, улар буни истаганида, биринчи имконият пайдо бўлиши биланоқ бурчини бажарган бўларди.

34ошео34шео34е

Ҳозир, UFC учун Конорнинг бор эканлигининг ўзи катта плюс! Агар спортчининг қонида ман этилган моддалар аниқланса, қонун-қоидага кўра ўртадаги шартнома бекор қилиниши керак. Ҳозирча, Дана Уайт воқеалар ривожини бир четда кузатмоқда. У ўз промоушенини дунёнинг биринчи рақамли шоусига айлантирган йигитни қўйиб юбормоқчи эмас. Конор эса, барчанинг ичини куйдириб, яна бир катта лойиҳани амалга ошириш арафасида турибди. Турли манбаларга таянадиган бўлсак, Флойд Майвейзер билан реванш ортидан ирландиялик "олифта" 157 миллион доллар ишлаб олиши мумкин экан.

34go430og34g0

Ҳозир, унинг агентлари бу масала борасида бош қотираётгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Дана Уайт эса, икки вазиятда ҳам каттагина даромад олиши мумкин. Ҳар ҳолда, бу жанг ортидан келадиган пулларнинг бир қисми унга насиб этади. Хўш, Конор яна UFCга қайтадими? Ёки, боксдаги иккинчи жанги орқали 7 авлодига етадиган пул ишлаб олар? Бу саволларга фақатгина Дана Уайт ва Конор МакГрегор жавоб бериши мумкин. Улар эса қарталарини фақат ўйиннинг охирида очишга одатланган. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!