Конте Азарни “Реал”га қўйиб юбормоқчи эмас

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте “аристократлар” раҳбариятига жамоа етакчиси Эден Азарни қўйиб юбориш ниятида эмаслигини айтди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби бельгиялик иқтидор эгасини сотиб олишга уринаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, италиялик мутахассис Азарни "Стэмфорд Бриж"да олиб қолмоқчи.

Маълумот учун, Азарнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Бу келишувга кўра 26 ёшли футболчининг йиллик маоши 10 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!