Конте "Реал"нинг 3 нафар футболчисини "Интер"га олиб келмоқчи

Яқиндагина "Интер" бошқарувини ўз қўлига олган Антонио Конте клуб раҳбариятига  трансфер режаларини маълум қилди.

CalcioMercato нашри тарқатган хабарга кўра италиялик мутахассис “нерадзуррилар” сафида “Реал” Мадридннг 3 нафар футболчиси – Начо (ҳимоячи), Матео Ковачич (ярим ҳимоячи) ва Марко Асенсиони (вингер) кўрмоқчи.

Таъкидлаш керакки, "қироллик клуби" Начо ва Ковачични трансферга қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, мадридликлар устози Зинедин Зидан Асенсиони қўйиб юбориши амри маҳол.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Интер” “Тоттенхэм” хавбеки Кристиан Эриксен ҳамда “Манчестер Юнайтед” форварди Ромелу Лукаку билан ҳам музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, "Интер" ортда қолган мавсумда А Серияни 4-ўринда якунлади. Шу боис миланликлар янги мавсумда ЕЧЛда иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!