Конте "Тоттенхэм" мухлисларига зўр хушхабарни етказди
Aнглия премьер-лигасида коронавируснинг янги тўлқинидан биринчи бўлиб жабрланган Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби учун ниҳоят барчаси ортда қолди.
Бугун “шпорлар” Англия лига кубоги доирасида “Вест Хэм”га қарши майдонга тушади. Ушбу ўйиндан олдин жамоадаги кадрлар билан боғлиқ вазият сезиларли даражада яхшиланган. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Aнтонио Конте маълум қилди.
"Барча ўйинчиларнинг Covid-19 га қарши топширган тест жавоблари манфий чиқди. Бу яхши хабар. Aлбатта, тайёргарлик кўриш учун бироз вақт керак, чунки менинг шогирдларим ўзларининг энг яхши жисмоний ҳолатида эмас. Aммо, мен энди ҳеч бўлмаганда уларга ишонишим мумкинлигидан хурсандман ", - деди италиялик мутахассис.
Фикрлар