Копа Америка. Қизиқарли статистик маълумотлар
Ads

46-бор ўтказиладиган Копа Америка турнирида 12 та терма жамоа қатнашади. Уларнинг 10 таси Жанубий америкаликларнинг ўзи бўлса, яна 2 таси Осиё қитъаси вакиллари Япония ва Қатардир. Кун чиқар юрт вакиллари ушбу турнирда иккинчи бор иштирок этишса, Қатар термаси учун бу дебют бўлади.
Копа Америка 2019 нинг "A" гурухида Бразилия, Боливия, Перу ва Венесуэла термалари баҳсга киришишади.

"Жинга" услбида топ тепишни ҳуш кўрувчи бразилияликлар, Америка кубогида 35 бор қаташиб, 8 маротаба чемпионликга эришган. Бразилия ҳисобида вице-чемпоионлик 11 та бўлса, яна 7 бор бронза медали соҳиби бўлган. Бразилиянинг машҳур ҳимоячиси Кафу 142 бор терма жамоа сафида майдонга тушган. Бу Бразилия сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчидир. Терма жамоада энг кўп гол урган футболчи эса Пеле. У Бразилия таркибида 77 бор рақиблар дарвозасини ишғол килган.

Боливия термаси ўз тарихида бир бор, 1963 йилда чемпионликка эришган. Бундан ташқари Боливия 1997 йили вице-чемпион бўлишга ҳам улгурган. Америка кубогида 26 бор иштирок этган Боливия термаси тўпурари Хоакин Ботеро 1999 йилдан 2009 йилгача терма жамоа либосида 20 та гол урган. Боливия таркибида энг кўп Рональд Ральдес 102 мартта майдонга тушган.

Америка кубогида 29 бор иштирок этган Перу термаси, 8 маротаба бронза медали соҳибига айланиб, 2 карра чемпион деган номга сазовор бўлган (1939, 1975). Перунинг амалдаги сардори Паоло Герреро терма жамоа сафида 35 бор гол урган. Унинг бу рекордини янгилашга, ҳозирча Паолонинг ўзидан бошқаси яқин эмас. Перу таркибида энг кўп Роберто Паласиос 128 маротаба майдонга тушган.

Венесуэла 17 бор Америка кубогидаги иштирокида 62 та ўйин ўтқазиб, 7 та ғалаба, 13 та дурранг қайд этган бўлиб, қолган 42 та беллашувда мағлубиятга учраган. Бундан ташқари 47 та гол уришга эришиб, 171 бор ўз дарвозаларидан тўпни олиб чиқишган. Венесуэлада Хуан Аранго терманинг мутлоқ рекорчиси ҳисобланади. У энг кўп 129 маротаба майдонга тушган ва энг кўп 23 бор гол урган. Аммо Венесуэланинг бошқа бир ҳужумчиси Саломон Рондон голлик рекордни янгилашга жуда яқин. Рондон ҳисобида 22 та гол бор ва унинг терма жамоадаги фаолияти якунланмаган.