Кормье: "Махачев – умидлар қурбони"

  • 9 июль, 14:34
  • 0
  • MMA

Америкалик аралаш яккакураш спортчиси Даниэл Кормье Ислом Махачевнинг Дастин Порье устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди.

"Менимча, Ислом яхши жанг қилди. У Порьени эрта мағлуб этди, лекин буни қилмаганида ҳам раундлар бўйича 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўларди. Чунки ҳақиқатан ҳам, Махачев ажойиб жанг олиб борди. У ўта хавфли зарба берувчига қарши стендда кураша олишини ва керак бўлганда рақибини йиқитишга қодирлигини кўрсатди. Аммо менимча, Ислом – умидлар қурбони, чунки у Хабиб эмас. Хабиб шу қадар доминант кўринардики, сиз уни октагонда ҳеч қачон муаммога дуч келганини кўрмагансиз. Ҳамма Исломдан худди шундай нарсани кутади, аммо у Хабиб бўлолмайди. Нурмагомедовга ўхшаган жангчи энди йўқ”, – деди Корме Xtra нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Махачев(26-1) 1 июнь куни бўлиб ўтган "UFC 302" турнирида ўзининг енгил вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини иккинчи марта ҳимоя қилди ва Порье(30-9-1 N/C)ни бўғиш орқали мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!