Коронавирус дунёни футболсиз қолдирмоқда ёхуд яна бир чемпионат тўхтатилди

Мьянмада Миллий лига раҳбарлари ва клуб вакиллари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга кўра, 24 март кунидан бошлаб чемпионатни тўхтатишга қарор қилинди. Бу ҳақда «Янгон Юнайтед» ахборот хизмати хабар тарқатмоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли дунёнинг кўплаб мамлакатларида чемпионатлар тўхтатилди. Бугун фақатгина Мьянмада футбол учрашувлари бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, энди улар ҳам бўлмайди.

Сўнгги маълумотларга қараганда дунёда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 393 минг нафардан ортиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!