Коронавирус ҳакам билан тортишишни чеклай олмайди. А Серияда бунга рухсат бор
А Серия ҳакамлар корпуси раҳбари Никола Риццолининг сўзларига кўра, пандемия даврида тикланаётган чемпионат ўйинлари давомида футболчилар баҳсли вазиятларда ҳакамлар билан суҳбатлашишлари мумкин.
“Футболчилар ҳурматни сақлаган ҳолда ҳакамлар билан гаплашишлари мумкин. Бу 4 кишининг 1 кишига қарши суҳбати эмас, балки 2 кишининг ўзаро суҳбати бўлиши керак. Ҳурмат масофадан бошланади”, - дейди Риццоли.
Эслатиб ўтамиз, Италияда мавсум июнь ойида давом эттирилиши кутилмоқда.
Фикрлар