Коронавирус Мартинеснинг нархини тушириб юборди
"Интер" клуби раҳбарияти аргентиналик форвард Лаутаро Мартинеснинг нархини пасайтиришга тайёр.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” коронавирус туфайли футбол оламида юзага келадиган инқироз Мартинеснинг 111 млн евролик товон пули эвазига сотиб олишга имкон бермаслигини тушунишмоқда ва шу боис уни 80 млн еврога қўйиб юборишга тайёр.
Мартинесга эса “Реал” ва “Барселона” клублари жиддий харидор бўлмоқда.
22 ёшли Лаутаро жорий мавсум “Интер” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар