Коронавирус Россия футболига ҳам таъсир ўтказадими?
Россия футбол иттифоқи коронавирус эпидемияси сабаб мамлакатдаги футбол учрашувларини қолдирилиши борасида тарқалган миш-мишларни рад этди.
“Оммавий тадбирларни бекор қилиш Россия футбол иттифоқининг вазифаси эмас. Инфекциянинг тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар расмийлар томонидан қабул қилинади. Биз уларнинг қарорларига қараб иш кўрамиз”, - деб ёзилади ташкилот матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб коронавирус туфайли дунё бўйича 3 минг нафарга яқин инсон вафот этди. Унинг Европага кириб келиши ортидан Италия ва Швейцарияда чемпионат ўйинлари қолдирилди. Тез орада Франция ҳам шундай қарорга келиши кутилмоқда.
Маълумот учун, айни дамда Россия премьер-лигасида Элдор Шомуродов ("Ростов") ва Остон Ўрунов ("Уфа") каби ўзбекистонлик футболчилар тўп суришмоқда.
Фикрлар