Коронавирус сабаб яна бир қўшнимиз футбол мусобақаларидан воз кечди

Туркманистон футбол федерацияси ўзининг расмий сайтида мамлакатдаги барча футбол мусобақалари тўхтатилганини маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, қўшниларимиз ҳам дунёни забт этаётган коронавирус пандемияси туфайли шундай қарорга келишган. Айтиш керакки, ҳозирча Туркманистон чемпионатининг янги мавсумидан ўрин олган 3 та тур ўйинлари ўтказилган эди холос.

24 март ҳолатига кўра, Туркманистонда COVID-19 вируси билан боғлиқ вазият қайд этилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!