Коронавирус стол теннисига ҳам зарар келтирди

Бугунги кунда бутун дунёни хавфга солаётган коронавирус (COVID-19) кассалигини юқтириб олган инсонлар сони 135 мингга, вафот этганлар сони эса қарийб 5 минг нафарга яқинлашиб қолди. Айни кунларда мазкур вирусни тарқалишини олдини олиш ва инсонларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида кўплаб мамлакатларда оммавий сайллар, спорт мусобақалари, халқаро анжуман ва тадбирлар ўтказилиши бекор қилинмоқда.

Жумладан, коронавирус сабаб стол тенниси бўйича жорий йилнинг 22-29 март кунлари Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтиши керак бўлган жаҳон чемпионати, 1-5 апрель кунлари Италиянинг Риччоне шаҳридаги жаҳон про-тури рейтинг мусобақаси, 21-23 апрель кунлари Эроннинг Теҳрон шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати квалификацион турнири ўтказилмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!